Login or Register to save videos, comment and join the community trends. NO ADS!

Cурхондарёда тадбиркор ҳибс давомида ўлди

· 30 · 68.6 thousand
Posted 6 months ago
Uzbek, islom karimov, gulnara karimova, gulnora karimova, obid asomov, обид асомов, обид, obid, rauf, parfi, paxta, bolalar mehnati, yulduz usmonova, ruslan chagayev, Uzbekistan, Tashkent, Toshkent, ozodlik, ozodlik radiosi, озодлик, Muhammad Solih, 1991, UzTV, 1999 yil 16 fevral, OIH, Uzbekistan islomiy harakati, Ozbekiston islomiy harakati, Tohir Yoldosh, ozodlik 2011, andijon, 13 may, 2005 yil 13 may, Uzbek language, Uzbeks Uzbekistan, Uzbek Khan
Category: News & Politics
Description: 20 январь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида тадбиркор Муродилла Омонов ҳибс давомида ўлди.Яқинларига кўра, милиция ходимлари тўйдан қайтаётган ​Муродилла Омонов машинасини тўхтатиб унинг алкогол ичиб ҳайдаганини пайқагач уни ҳибсга олган ва орадан бир неча соат ўтгач унинг жасадини онаси Караматхон Қодировага топширган.Расмийларнинг яқинларига билдиришича, 33 яшар Муродилла Омонов юрак хуружи​дан вафот этган.Ўша куни оқшом соат 21ларда ўғлини туман ИИБ да соғ-омон кўрган Кароматхон Қодирова тунги соат 23:30да унинг жасади туман шифохонаси моргида экани, унга ўғлининг юрак хуружи - инфаркт миокарддан ўлгани хабар қилинганини айтмоқда:"2 соатдан кейин қўйиб юборамиз, дейишганди. Лекин соат 11 бўлса ҳам қўйиб юборишмади. Кейин "02"га қўнғироқ қилсам, ўғлингиз юрак хуружи билан район касалхонасига олиб кетилди, дейишди. Борсак, касалхона олдида 50дан ортиқ,100га яқин мелиса... ", дейди Кароматхон Қодирова.Ҳодисани ўрганган Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, Муродилла Омоновнинг ўлими юзасидан патологоанатом экспертиза хулоса 15 кун ичида тақдим этилади.
Duration: 3 minutes and 1 second
Rating: 8/10 - Good
Definition: HD
Published: January 24, 2017
Uploader: Ozodlik Radiosi

Comments

Login / Register to comment.

Related Videos

BBC Uzbek • 6 months ago
Сурхондарёлик тадбиркор Муродилла Омоновнинг яқинлари Жарқўрғон туман милицияси ходимларини 33 яшар Омоновни "қийнаб ўлдирганлик"да айблашмоқда. Айни вақтда Ўзбекистонда амнистия қўллаш тўғрисида қарор амалга тадбиқ этилаётгани ва 40, 000 га яқин маҳбусга авф қўлланилиши ҳақида хабар қилинмоқда. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
turkistontv • 5 months ago
Тадбиркорлигини давом эттириш йўлидаги шавфатсиз курашларда дилбандини қурбон берган она Каромат Қодирова ушбу видеомурожаатини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонасига жўната олмади. Жўнатишга бўлган уринишлари эвазига виртуал қабулхона саҳифасидан "«Files» файл жуда катта. Ўлчам 5 MB ошиши керак емас", деган жавоб олаверди. Тадбиркор она кейин билса, виртуал қабулхонага катта ҳажмдаги видеомурожаатларни юбориш имконияти мавжуд эмас экан. Шубоис ҳам Каромат Қодирова видеомурожаатини интернет сайтлари орқали мамлакат президенти Мирзиёевга етказишга қарор қилди."
Ozodlik Radiosi • 1 week ago
Тошкентлик 25 яшар ҳомиладор аёл 7 август куни кечқурун Юнусобод туманидаги Хотира майдонида сайр қилиб юрганида уни ички ишлар ходимлари фоҳишаликда гумонлаб, машинага тиқиб ички ишлар бўлимига олиб кетганини иддао қилди. Назокат Тўлаганованинг айтишича, унга қўшиб, 15 яшар жияни ҳам милиция бўлимига олиб борилган. Юнусобод тумани ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими, 7 август куни шундай воқеа бўлганини тасдиқлади ва бу ишга Хотира майдони участка нозири Бобур Тўхтаев масъул эканлигини айтди.
Ozodlik Radiosi • 2 days ago
Жиззах шаҳрида аёлнинг сочидан юлган Фурқат маҳалласи участка нозири Дилшод Маҳмудов ишдан ҳайдалди. 15 август куни милиция формасидаги кишининг аёлни сочидан тортаётгани акс этган видео Озодликда эълон қилингач, Маҳмудов устидан маъмурий иш очилиб, шаҳар прокуратурасига сўроққа чақиртирилган эди. 18 август куни Озодликка маълум бўлишича, Жиззах шаҳар Фурқат маҳалласи участка нозири Дилшод Маҳмудов ишдан ҳайдалган. Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Жиззах шаҳар ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага кўра, Маҳмудов айнан “аёлни сочидан тортиб, милиция ходимига тўғри келмайдиган ҳаракат қилгани учун” ишдан бўшатилган. “Маҳмудов ҳозир ишламайди. 27-сонли милиция таянч пунктига шаҳар ИИБсидан вақтинча янги ходимлар келган. Шаҳар милицияси бошлиғи муовини Тўрабек Қунишевнинг ўзи ҳам ҳозир шу ерда”, - деди исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган ИИБ ходими.
Ozodlik Radiosi • 1 year ago
Бухоро вилоятидаги Ғиждувон деҳқон бозорида савдо қилаётган тадбиркор аёлни солиқ инспекцияси ходимлари кўпчилик ичида хўрлади. Озодликка юборилган фото-хабарда айтилишича, ноқонуний савдо қилишда айбланган аёл товари тортиб олинишига қаршилик қилгани учун солиқ ходимлари томонидан бозордан судраб олиб чиқилган. Ногирон боласини савдо билан боқаётган аёлга жарима солингани ва товари мусодара қилингани айтилди. Тадбиркор аёлни судрашди "Ғиждувон деҳқон бозори"да 17 июль куни ушланган тадбиркор аёл (унга шартли равишда Наргиза, деб исм берилди - таҳр.) ёнида савдо қилган гувоҳнинг айтишича, ​тушдан кейин бозорни солиқчилар босган: - Бу аёл йўлакнинг устида ўтирганди, шунинг учун уни ушлашди. Бошқалар қочиб қолди. Наргиза оёқ кийими сотаётган эди ва товарлари битта халтада турган эди. Солиқчилар ана шу халтага ёпишди. Бечора хотин йиғлади, додлади. Лекин судраб олиб чиқишди бозордан, - дейди исмини ошкор қилмаётганимиз воқеа гувоҳи.
Ozodlik Radiosi • 4 days ago
Озодлик Жиззах шаҳри марказида милиция зобити ўрта ёшлардаги аёлнинг сочини икки қўли билан тортаётгани акс этган видеони эълон қилганидан бир кун ўтиб мазкур воқеа бўйича шаҳар прокуратураси суриштирув бошлади. Бу маълумотни Озодлик 16 август куни Жиззах шаҳар ички ишлар бўлимидан олди. Ҳодиса Жиззахдаги Grand Royal меҳмонхонаси олдида сешанба куни эрталаб рўй берган.
ZAMONA UZ tv • 2 weeks ago
КЕЛИНЧАК КИЗ ЧИКМАДИ ДЕБ ХАЙДАБ ЮБОРИШДИ ТАЪСИРЛИ ХИКОЯ.
Ozodlik Radiosi • 1 day ago
Москванинг Домодедово аэропортига келиб тушган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири маҳаллий таксичилар тузоғидан аранг қутулди. Ўз бошидан кечирган берунийлик йигит Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келаётган муҳожирларни манзилга арзон етказиб қўйишни таклиф қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишни тавсия қилди. Озодликнинг Москвада мухбирига мурожаат қилган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Домодедово аэропортидан келаётганида фирибгар ва зўравон таксичи қурбонига айланганини айтиб берди. 17 август тонг саҳарда Урганчдан келиб қўнган учоқдан тушган 44 яшар берунийлик Алишер Комиловни аэропорт залига чиқиш олдида таксичилар кутиб олган. - Назоратдан ўтиб, ташқарига чиқдим. Эрталабки 7:30 лар эди. Бир полициячи ўрта осиёлик болаларни текшириб турган экан. Ўша ерда ҳайдовчи пайдо бўлиб қолди. “Мен ишдан чиқдим, кетсанг йўл-йўлакай олиб кетаман 100 рублга Домодедовский метрогача”, деди. Кечаси ухламасдан чарчаб келятувдим, рози бўлдим. Парковкаси узоқда экан, олиб бориб, олди томонга ўтиргизди. Аввал 100 рублни бердим. Ярим йўлда тўхтатиб, “Шу ергача 2,5 минг рубл бўлди!”, деди. Кўринишидан, миллати рус, ёши 40 ларда. “Сиз йўл-йўлакай олиб бораман деган эдингиз 100 рублга”, десам, “Таксида 100 рублга олиб бормайди – километри 100 рубл!”, деди. Бирвақт “Домодедово метросига олиб бораман – у ёғига ҳам 2,5 минг рубл берасан”, деяпти, деди Алишер.
Ozodlik Radiosi • 2 days ago
Originally published at - https://www.ozodlik.org/a/28684326.html
Ozodlik Radiosi • 5 days ago
АҚШнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича икки нафар расмийси Шимолий Корея билан ҳарбий можаро муқаррар эмас, деб айтди. Шу билан бирга улар уруш чиқиб кетиш хавфи мавжудлигини ҳам қайд этди. – Сўнгги ҳафта ичида уруш хавфи ошмади, аммо ўн йил олдинги вақтдан бери ушбу хавф ортди, – деди армия генерал-дейтенанти, президент Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳ.Р. МакМастер 13 август куни. МакМастернинг Эй-Би-Си телекомпанияси “Ушбу ҳафта” дастурига айтишича, Қўшма Штатлар давлат котиби Рекс Тиллерсон бошчилигида “қатъий дипломатик саъй-ҳаракатлар”ни давом эттирмоқда. Бундан ташқари, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни иғвогарона хатти-ҳаракатлардан қайтариш учун янги молиявий санкциялар ҳам жорий қилинди.